Сирдарёнинг Оқолтин туманида газ баллони портлаган Isuzu автобуси бўйича «Ўзавтосаноат» ва бошқа масъул ходимлар текширув ўтказди. Унга кўра, газ баллонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда ўрнатилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг